“Вақф” фонди раҳбари фарғоналик имомлар билан учрашди

“Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ушбу фонд ташкил этилгани, ўтган вақт давомида фонд ҳисобига келиб тушган маблағлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, ногиронлиги бор шахсларга аравачалар тарқатиш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва талабаларнинг контрактларини тўлаб бериш кабиларга сарфлангани тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Фонд раҳбари вақф тушунчасини кенг ёйиш ва Фонд фаолиятини кенг тарғиб этиш борасида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларни бирма-бир санаб берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили “Вақф” фондининг хайрия ишларида барча имом-хатиблар фаол иштирок этишлари, бунда ҳамма ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши зарурлигини таъкидлади.

 

Учрашувда “Вақф” фондининг мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тушунтириш ва мўътабар манбаларда келтирилган вақф масаласини баён қилишга катта эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида қайд этилди.

 

“Вақф” фонди фаолияти ва режаларига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.

Барча имом-хатибларга иш фаолиятида қўл келадиган диний-маърифий китоблар жамланмалари, ўсимлик ёғи тарқатилди. Шунингдек, айрим имом-хатибларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг фарзандлари учун қишки кийимлар улашилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

 
 
3 Февраль, 2019 йил | 1469