Сингапурда муслима олима беш дақиқада коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиқди

Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits Times фан-технология ва тадқиқотлар агентлиги профессори Жекки Инга таяниб хабар берди (https://www.straitstimes.com/singapore/health/singapore-scientists-on-the-front-lines-of-fight-against-covid-19).

Янги "Cepat" тест тизими вируснинг генетик моддаси борлигини аниқлайди ва 5-10 дақиқада натижани беради, дея таъкидлади профессор. Унинг сўзларига кўра, тестдан оммавий фойдаланиш учун лицензия бир ой ичида олиниши керак.

Профессор Жеки Ю.Ин, Сингапурдаги Биоинженерия ва нанотехнология институтининг ижрочи директори, AҚШ Миллий ихтирочилар академиясининг ходими деб тан олинди. Профессор олима 30 ёшдан кейин Исломни қабул қилди, шунингдек, 2015 йилда бионотехнология соҳасидаги инновациялар учун 500 минг долларлик Мустафо мукофотининг биринчи ғолибига айланди.

Манба: sof.uz

24 Март, 2020 йил | 859