"Вақф" фонди хорижий хамкорлар ва ҳомийлар билан ҳайрия ишларни амалга оширди

Яқиндагина муборак Рамазон ойи кириб келаяпти, деб гапириб ва ёзган эдик. Бугун эса, Рамазон ойида қилганларимиз ҳақида хулосалар қилмоқдамиз ва ёзмоқдамиз. Бир ой давомида нималарни қилиб улгурдик ва қайси ишларимиз ҳали битмади? 

Рамазон ойида баданий ибодатлар билан бир қаторда ижтимоий соҳада ҳам кўплаб эзгу амаллар бажарилди, молиявий ибодатлар амалга оширилди. Кишилар бу ойда бошқа ойлардагига қараганда саховатпешаликни кўпроқ намойиш қилиб, бева-бечоралар, мискин ва камбағаллар ҳолидан хабар олиб, жамиятнинг бу тоифасига ҳам алоҳида эътибор берилишини таъминладилар. 

vaqf.uz

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли халқимиз бошига тушган синовли кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб уларга беминнат кўмак берди. Бу ишлар юртдошларимизнинг беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан амалга оширилганини алоҳида таъкидлаб ўтамиз. Рамазон ҳайити арафасида Фонд томонидан хорижий ҳомийлар ва ҳамкорлар билан ҳам ҳайрия ишларини амалга оширилди.

 

- Бирлашган Араб Амирликларининг Қизил Ярим ой жамияти томонидан тақдим қилинган 198 млн. 560 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи 1280 нафар оилага тарқатилди;

- Туркия Диёнат вақфи ва туркиялик тадбиркорлар томонидан ажратилган 106 млн. 914 минг 800 сўм маблағга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиниб, Сирдарё (1000) ва Жиззах (370) вилоятларида “Сардоба” фожеасидан жабрланган 1370 нафар оилага тарқатилди;

- Англиянинг “Ал-Хайр” фонди томонидан ҳомийлик 50 млн. сўм миқдоридаги маблағ “Вақф” фондига ҳомийлик қилинди ва ушбу маблағга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиниб, Рамазон ҳайти куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” фожеасидан жабрланган 500 нафар оилага тарқатилди;

- Германиянинг “Ҳасана” фонди томонидан ҳомийлик қилинган 220 млн.сўм миқдоридаги маблағга озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиниб, Рамазон ҳайити куни республикадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 2200 нафар оилага тарқатилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

 Рамазон ойида бошқа ойлардагига нисбатан саховатга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Сабаби бу ойда қилинган амалга жуда кўп мукофот берилади. Аллоҳ Ўзининг йўлида қилинган садақа ва инфоқ етти юз баробаргача кўпайтирилиши Каломида баён қилган. Саховат кўрсатган, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлган бандалардан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Тинчлик ва хотиржамликда ҳаёт кечириб, Аллоҳнинг амрларини бажариш орқали У Зотнинг розилигига эришиш улуғ бахтдир. Бу бахт ҳар биримизга насиб этсин!

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

28 Май, 2020 йил | 886