1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади

1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

vaqf.uz

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Бироқ, бу йил бошқа байрамлар қатори ушбу байрам ҳам карантинга тўғри келди. Шу сабабли, болалар куни турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирларсиз, концертларсиз ўтди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ижтимоий-ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандлари, етим, бемор болаларга байрам совғаларини улашилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Бу ишлар “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан бутун йил давомида азиз болажонларимизга бўлаётган мехрибонликнинг мантиқий давоми бўлди дейиш мумкин.

Зеро, Хадиси Шарифда “Катталаримизга хурмат кўрсатмаган, кичикларимизга иззат кўрсатмаган инсон биздан эмас” дейилган.

 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

1 Июнь, 2020 йил | 1730