Аллоҳнинг уйларини қуришлик энг буюк ибодат

Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидлар, уларни бунёд қилиш эса энг афзал амалдир.

Юрт ободлиги, халқнинг юксак маданияти белгиларидан бири илм-маърифат ва ибодат масканларининг ободлигидир. Масжидларнинг кўркамлиги халқнинг маънавияти ва эстетик дидини ҳам кўрсатиб туради. 

Масжидларни обод қилиш тоат-ибодатлар билан ҳамда ўша масжидларни яхшилаб қуриб, таъмир этиб, пок сақлаб, муҳофаза қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонда “(У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар” деб айтган (Нур сураси, 36-оят).

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган “Алишер Навоий” ва “Юсуф” жоме масжидларининг янги биноси саҳий кишилар кўмаги билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қурилиши давом этмоқда.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz

Қурилиш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилмоқда, жараённи “Вақф” хайрия жамоат фонди кузатиб турибди. Хусусан, 3-5 июль кунлари Фонд бошқарув раиси И.Халилов Сирдарё вилоятида бўлиб, масжидларнинг қурилиш ишлари билан танишди. Хозирда масжидларнинг пойдевор қисмида ишлар бажарилмоқда. И.Халилов пойдеворнинг мустаҳкам бўлишига эътибор беришликни эслатиб, керакли тавсия ва таклифларни берди.

vaqf.uz

Масжид қуриш, намозхонлар учун қулай шароит яратиб, обод этиш афзал амалдир. Зеро, ушбу садақаи жориянининг савоби инсон вафотидан кейин ҳам тўхтамай етиб туради.

Масжидларимиздаги ободлик ва бунёдкорлик ишлари бардавом бўлсин. Аллоҳнинг байтини обод этишга ҳиссаларини қўшаётган барча фидоий кишиларни Роббимизнинг Ўзи ярлақасин.

"VAQF" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

7 Июль, 2020 йил | 1222