“Алишер Навоий” ва “Юсуф” масжидларининг илк ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди

«Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар» деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! 

 

«Ким бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шунинг мислини қуриб беради», деб марҳамат қилганлар Расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, масжид-мадрасалар қуриш яна одатий жараёнга айланиб бормоқда. Ҳар куни юртимизнинг турли вилоятларидан янги масжид қурилаётгани ёки қуриб битказилгани ҳақида хушхабарлар келиб турибди. 

Бугун ҳам ана шундай савобли ва эзгу ишларнинг давоми ўлароқ Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги “Алишер Навоий” ва “Юсуф” жоме масжидларининг қайта қуриш учун табаррукона ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров, имом-хатиблар масжид қурилишига ташриф буюриб, иш жараёни билан танишдилар, масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барча юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Қуръон тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, моддий ва маънавий обод бўлишини, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қиладиган байтуллоҳ бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди.

vaqf.uz

"Вақф" хайрия жамоат фонли Мабуот хизмати

16 Июль, 2020 йил | 926