Вақф фонди ва Kun.uz ўртасида англашув меморандуми имзоланди

6 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди ва Kun.uz ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва Kun.uz сайти директори Маҳсуджон Асқаров томонидан имзоланди.

Ушбу англашув меморандум «Вақф» хайрия жамоат фондининг шаффофлигини таъминлаб бориш мақсадидда фонд фаолиятини Kun.uz сайтида кенг ёритиб бориш, ўзаро ҳамкорликда хайрия акциялари, саховат ишларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

6 Август