«Илм йўлида кўмак берамиз» акциясини ташкил этиш Тартибига биринчи илова

«Илм йўлида кўмак берамиз»

акциясини ташкил этиш Тартибига биринчи илова

 

  1. Ташкилий қўмита томонидан билим юртларидан ўқув йилнинг жорий семестри учун контракт бўйича тўланиши лозим бўлган пул миқдорлари тўғрисида маълумот олинади ва талабалар контрактларини тўлаш учун ажратилган пул маблағлари қуйидагича тақсимланади:

1) Барча билим юртларига сарфланадиган умумий “А” сумма, хар бир билим юрти учун контракт суммаси (α ва β) ва контрактлар бўйича тўлаб берилишини кўрсатувчи коэффициент (“γ”–контракт пулини неча фоиз тўланиши) аниқланади;

2) Хар бир билим юртининг 80-тадан 100-тагача талабалари хисобидан 1-та талабага ёрдам берилади.

3) Хар бир билим юртидан талабалар сони аниқланади: t = А/(4α +9β)*γ

α -олийгоҳ 1-та талабаси учун контракт суммаси;

β - ўрта махсус билим юрти 1-та талабаси учун контракт суммаси.

t –хар бир билим юртидан танланадиган талабалар сони (Имом Бухорий номли ислом институтидан 3-карра, қолганлардан 1-карра талаба танлаб олинади);

γ –контракт пулини тўлаб берилишини кўрсатувчи коэффициент (неча фоизи тўлаб берилишини кўрсатади);

14 Август, 2018 йил | 1481