“Ғамхўр бўлайлик” шиори остида амалга оширилган хайрия ишлари давом эттирилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Ғамхўр бўлайлик” шиори остида амалга оширилган хайрия ишлари давом эттирилмоқда. 2,5 тонна шакар, 1500 л. ўсимлик ёғи ортилган юк машинаси юртимизнинг энг чекка ҳудудларида, Орол денгизи атрофида яшайдиган ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашни мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига юборилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

“Ғамхўр бўлайлик” шиори остида амалга оширилаётган хайрия ишлари боқувчиси йўқ кўп болали оилалар, бошқа имконияти чекланган юртдошларимиз холларидан хабар олиш ва шу орқали уларнинг дуоларини олишни ният қилиб Қорақалпоғистон Республикасида 500дан зиёд оилаларга рўзғор махсулотларини тарқатишни режалаштирди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Аллоҳдан ваъда қилинган ажр-савобларга эга бўлишни истаган ватандошларимизни ушбу хайрли ишларда хамкорликка чорлаб қоламиз. 

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

Набий (с.а.в.): “Сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзохдан узоқдир."

Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Мабуот хизмати.

11 Ноябрь, 2020 йил | 704