“Ғамхўр бўлайлик ! тадбири ” Мўйноқ туманида

Сиздан (эй Муҳаммад!) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215 оят).

“Ғамхўр бўлайлик !” тадбирини давом эттириш мақсадида “Вақф” фонди раҳбари ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти вакиллари Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудлардан бири бўлган Мўйноқ туманига йўл олганлари ҳақида аввал хабар берган эдик.

Фонд рахбари Яҳё Абдурахманов ва вакиллар Мўйноқ туманидаги “Мадали” ОФЙ, “Шеге” овулидаги Хожабаев Азаматнинг ҳолидан хабар олдилар. Хожабаев Азаматнинг уйига ўт кетиб, ёнғин оқибатида уй-рўзғор буюмларига, турар жойига талофат етган эди. Табиий офатдан зарар кўрган оила аъзоларига турар жойини қайта таъмирлаш учун “Вақф” фонди ва Қороқалпоғистон мусулмонлари қозиёти томонидан 30 млн. сўмлик қурилиш материаллари олиб берилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz

Шунингдек, тумандаги кам таъминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Ушбу хайрия тадбирида кўрсатилган моддий ёрдам учун Хожабаевлар оиласи, туман аҳолиси ва маҳаллий ҳокимият вакиллари ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

3 Декабрь, 2020 йил | 707