Вақф хайрия жамоат фондининг Қурбон ҳайити бўйича сарҳисоби

 

«Вақф» хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайити муносабати билан умумий ҳисобда 400 млн сўмлик миқдордаги хайрия ишларни амалга оширди.

20-август арафа куни «Вақф» хайрия жамоат фонди кириб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган 50 та хонадонга рўзғор учун керакли бўлган истеъмол савати (2кг гуруч, 2 кг сабзи, 2кг помидор, 2кг бодринг, 1л кунгабоқар мойи) маҳсулотлари улашилди.

Қурбон ҳайити муносабати билан фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган 50 нафар кишига жами 17 млн 500 минг сўмлик ёрдам берилди.

Қурбон ҳайитида «Вақф» хайрия жамоат фонди номидан умумий ҳисобда 10 тоннадан ортиқ Қурбонлик гўштлари диний таълим муассасалари, ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларга берилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 1950 кг, Наманган вилоятида 1680 кг, Андижон вилоятида 1550 кг, Фарғона вилоятида 1000 кг, Тошкент вилоятида 990 кг, Қорақалпоғистон Республикасида 600 кг, Бухоро вилоятида 550 кг, Самарқанд вилоятида 500 кг, Сирдарё вилоятида 450 кг, Жиззах вилоятида 350 кг, Қашқадарё вилоятида 300 кг, Хоразм вилоятида 250 кг, Навоий вилоятида 200 кг жами 10 370 кг Қурбонлик гўштлари тарқатилди.

Ҳар бир хонадонга ўртача ҳисобда 3-4 кг гўшт тўғри келди.

Шу билан биргаликда Қурбон ҳайитининг иккинчи кунида 50 та оилага истеъмол савати (5 литр ёғ, 5 кг гуруч, 5 кг шакар, 5 кг гўшт) тарқатилди.

«Вақф» хайрия жамоат фондига қурбонлик соҳибларидан келган гўштлар шариатда кўрсатилган ўринларга етказилди.

Шу ўринда «Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу қурбонлик гўштларини тарқатишда фондга кўмакдош бўлган барча кўнгилли инсонларга ташаккур айтади!

Берувчи қўлдан ҳам, олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ таоло рози бўлсин!

 

26 Август