“Вақф” хайрия жамоат фонди Хўжайли ва Чимбой туманларида хайрия тадбирини ўтказди

Саховат ва мурувват тадбирини ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган “Вақф” хайрия жамоат фонди рахбари Яҳё Абдурахманов 3-декабрь куни Нукус шаҳридаги “Мухаммад ибн Ахмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, мадраса ҳаёти билан танишди, талабалар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди. Талабалар маънавиятини юксалтириш, мадраса кутубхонасининг моддий-техник базасини бойитиш, ахборот-ресурс марказини ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида энг сара китоблар тақдим қилинди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Шу куни “Вақф” фонди ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти вакиллари Хўжайли ва Чимбой туманларида бўлишди. Туманда яшовчи аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиб, ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳайриялар қилинди. 

vaqf.uz

Хусусан, Хўжайли туманидаги табиий газ босими паст ҳудуддаги бир нечта хонадонларга 5 млн. сўмлик ўтин ва 9 тонна тошкўмир олиб берилди. Шунингдек, халқаро ногиронлар куни муносабати билан Чимбой туманидаги 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга 3 млн. сўм, 20 нафар кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга 4 млн. сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Саховатпеша кишиларни мана шундай кенг кўламли хайрия тадбирларида ҳамкорлик қилишга чорлаймиз. Шундай улуғ савобли ишга ҳисса қўшганларни Жаноби Ҳақ таоло ўз ваъдасига мувофиқ улуғ ажрлар билан мукофотлайди.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.

4 Декабрь, 2020 йил | 674