"Саховат - олий қадрият" дастури давом этмоқда. Андижон вилояти

Ўксик қалб эгалари шодланди!

     Ҳаммаларимизга маълумки “Вақф” хайрия жамоат фонди шу кунларда бутун Республика бўйлаб ўзининг саховат тадбирларини ўтказмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида ҳам саховат тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Ушбу "Саховат-кўмаги" тадбирлар доирасида Қўрғонтепа “Мурувват” болалар уйи ва Бўтақора “Мурувват” эркаклар уйида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ош дастурхони ташкил қилинди.
     Тадбирда вилоят бош имом-хатиби М.Алимов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти филиали раҳбари Н.Қодировлар иштирок этиб, ўксик қалб эгалари кўнглига хурсандчиликлар улашди.
      Ушбу мурувват уйларига “Вақф” фонди томонидан кир ювиш машиналари, маиший жиҳозлар ва бир бош қўй ҳадя қилинди.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

27 Декабрь, 2020 йил | 667