Вақф қилинган китоблар Қашқадарё вилоятидаги масжидларга етказилди

7-8 октябрь кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларидаги 43 та масжидга жами ҳисобда 52 млн сўмлик 2021 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 9 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 7 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Ислом тарихи», «Мўминнинг қалқони», «Очиқ хат», китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Жавомеъул калим», « Фақиф имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни», «Ўкинма», «Ислом ва олам», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Ғийбат ўзи нима?», «Исломда оила», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Дока рўмол қачон қурийди», «Мен ҳам намоз ўқийман», «Муаллими соний», «Бир виждон уйғонур», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Акциянинг тўққизинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 306 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Ўнинчи босқич (Бухоро) учун маблағ йиғиш бошланди!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:
+998909074554 (Шавкатбек)
+998974490456 (Темурбек)

8 Октябрь