"Мурувват карвони" Сурхондарёга етиб борди

Аввалроқ, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Мурувват карвони” номли хайрия акцияси тадбири жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Қашдадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилиши хабар қилинган эди.

 

Бугун, 17 ноябрь куни юк автомашинасида озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ушбу Сурхондарё вилоятига етиб борди.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар иштирок этди.

 

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимига ногиронлик арвачалари топширилди. Аравачалардан имконияти чекланган болалар фойдаланадилар.

 

Ҳар бир вилоятда юзлаб ногирон, боқувчиси йўқ, имконияти чекланган шахсларга дастурхонлар ёзилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Зиёфат дастурхонига кела олмаган ногиронлиги бўлган фуқароларни топиб, уйларига улар учун зарур бўлган аравачалар етказиб берилди. Кам таъминланган оилалар учун шакар ва ёғ маҳсулотлари тарқатилди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

17 Ноябрь, 2018 йил | 1259