«Вақф» фонди оққон билан оғриган беморларга кўмак берди

Бугунги кунда турли касалликлар билан оғриган, даволаниш учун маблағлари етарли бўлмаган инсонлар учун "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли акция ва лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Шундай акциялардан бири Республикамиздаги Гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида ўтказилди. Ушбу институтда даволанаётган олти нафар инсонга "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан қарий 36 миллион сўм миқдорида хайрия маблағлари тақдим этилди.

Акция доирасида Фонд вакиллари оққон (лейкоз)дан даволанаётган ва кўмакка муҳтож бўлган кишиларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтига ташриф буюрдилар, 9 нафар беморга сертификатларни топширдилар.

 

Фонд томонидан сертификатлар қуйида номлари келтирилган фуқароларга тақдим этилди.

1. Акбаров Абдулҳафиз Ахроржон ўғли;

2. Эгамбердиев Ҳасан Сатимович;

3. Қурбонов Улуғбек Хуррамович;

4. Азизова Мадинахон Азим қизи;

5. Юсупов Азатбек Бахитович

6. Қурбоналиев Ҳосилбек Ўткиржон ўғли 

7. Абдрахова Диёра Миқтибек қизи

8. Абдукайиров Одилбек Зиёдилла ўғли

9. Зоиров Абдулазиз Мурод ўғли.

 

Ҳар бир беморга 4 000 000 сўм миқдоридаги маблағ тақдим этилди.

 

Яхши инсонлар, беморларга қўлимиздан келган ёрдамни аямайлик. Айни вақтда улар сахий инсонлар ёрдамига муштоқ. Қўлдан келганича эҳсон қилайлик, дуо қилиб уларнинг умри узоқ бўлишини сўрайлик. Бир-биримизга қилган яхшиликларимиз ўзимизга охиратда соябон бўлади. Зеро, Аллоҳ яхшиликларимизнинг ажрини берувчи меҳрибон Зотдир.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!

 

Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

18 Декабрь, 2018 йил | 1328