Рўзғор акцияси Андижон вилояти
Манзили : Андижон шаҳар, Ғ.Ҳакимов кўчаси, 7-уй
Боғланиш учун : Акцияга масул - Қодиров Нурилло Шухратович телефон : +998-74-228-01-96
Хайрия йўналиши мақсади :

                                 ﷽

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган "Рўзғор" акцияси эндиликда Республикамиз бўйлаб ҳар бир вилоят учун алоҳида юритилишини маълум қиламиз.

Акциянинг ушбу бўлимида тўпланган пул маблағлар Андижон вилоятининг ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларни топиб уларнинг рўзғорларидаги камчиликларига доимий равишда ёрдам кўрсатиш учун сарфланиши мақсад қилинган.

Сиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағларини фонд орқали айнан рўзғори ёрдамга муҳтож оилаларга эҳсон қилиш имкониятига эгасиз !

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди акцияда фаол иштирок этишингизга даъват қилади.

Зеро: Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Оли Имрон" сурасида шундай марҳамат қилади:                            

                        لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”. (92-оят)

Пластик карта рақами: 8600 3329 4144 5706
Фонд Андижон филиал ходими Э.Мамадалиев номида

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

29 Сентябрь