Бахриддинов Исломбек Дилмурод ўғли
Манзили : Тошкент шаҳар Миробод тумани
Боғланиш учун : Телефон : +998-93-812-77-02; +998-93-510-95-04
Хайрия йўналиши мақсади :

                              ﷽

Беморнинг отаси фондга мурожаат қилиб ўғли Исломбек содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолганлигидан ва ҳозирга қадар тўшакка михланиб ётганидан кўнгли ўксиб гапирди.

          Отасининг айтишича: 2018 йилнинг 18-август куни тахминан кеч соат 8:00 атрофида Исломбек махалласи кўчаларида уйига қайтаётганди. Худди шу пайт ДАН ходимларига бўйин сўнмай улардан қочиб кетишга уринаётган Cobalt русумидаги машина катта тезликда рўпарадан келиб қолади ва Исломбекни ўриб юборади, ўзи эса воқеа жойидан қочиб кетади. Оқибатда Исломбек 40 метрча узоқликга отилиб кетади ва хар хил тусиқларга урилиб ўта оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб охирида газ қувурларини кўтариб турган тусинга бош мия чаноғи билан урилиб воқеа жойида хушидан кетади. Шу холатда тахминан 40 минутларча ут уланлар ичида қолиб кетади. Кун кеч бўлгани боис ёрдамга шошилган мехрли инсонлар Исломбекни турган жойини вақтида пайқаб олишмайди. ЙТҲ си оқибатида Исломбекнинг бош мия чаноғи ўта оғир зарб еган, ўпкаси ёрилган, қул оёқлари синган ҳолатда шошилинч тиббий ёрдам масканига жонлантириш бўлимига олиб кетилади. Шундан буён Исломбек бир нечта жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказади. Бир йилдан бўён бир қанча шифохоналарда жойлантириш бўлимида ойлаб ётиб даволанади.

     Ҳозирда Исломбек суний нафас олиш ва суний овқатлантириш орқали касалхонада ўзгалар ёрдамига мўҳтож ҳолда ётибди. Малакали шифокорларнинг тавсиясига кўра Исломбекни фақат Германия давлатига олиб бориб бош мия қисмига алоҳида муолажа олиш зарурлиги ва Реабелитация усули билан даволаш мақсадга мувофиқлиги айтилган.

Уч ойлик даволаниш курси учун Германия давлати шифокорлари 150000 доллар маблағ талаб қилинишини айтишган. Шунга кўра Исломбекнинг отаси меҳрли инсонлар кўмагига мўхтож.

Пластик карта рақами   8600 0610 8535 5591  Бахриддинов Исломбек номида

 

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Бахриддинов Исломбек Дилмурод ўғли

Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

18 Ноябрь