Жорий йилнинг 19 июнь санасида, Уммон Подшоҳлигининг Масқот шаҳрида, Уммон Подшоҳлиги ва Миср Араб Республикаси уламолари иштирокида диний ва вақф мулкчилигига бағишланган илмий анжуман ўтказилди. Мазкур анжуманга Уммон Подшоҳлиги вақфлар ва диний ишлар вазири Муҳаммад Саид ал Маъмарий ҳамда Миср делегациясига Миср Араб Республикаси Вақфлар вазири доктор Муҳаммад Мухтор Жумъалар раҳбарлик қилди.
Мунозаралар чоғида ҳар икки томон вақф қонунлари, исломни пок ва мўътадил суратда намойиш қилиш, диний бағрикенглик, хайрия ишларини мувофиқлаштиришда ҳамкорлик масалалари ва келажак лойиҳалари борасида келишиб олдилар.
Анжуман сўнгида Вақфлар ва диний ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қуръони Каримни ўргатиш, вақф ишларини бошқариш, масжидлар, закот, вазирликдаги кадрларни тайёрлаш тизими ҳақида кенг кўламли видеоролик намойиш этилди.
Вақф ХЖФ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Миржалол Қосимов тайёрлади