Сизларни "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан ВАҚФ хайрия фонди номидан самимий муборакбод этамиз!
Шарафли ва масъулиятли вазифада халқ манфаати ва юрт равнақи йўлида қилаётган ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.
Аллоҳ таоло қаламингизни ўткир, сўзларингизни равон, чиқишларингизни таъсирчан, халқимиз ардоғида, доимо бахту саодат, ижодий ютуқлар ёр бўлишини насиб айласин.
Хайрли ишларга далолат қилувчи ҳамда яхшилик йўлида биз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган журналист ва блогерларни, шунингдек, Muslim.uz, Uza.uz, Islom.uz, Kun.uz, Xabar.uz каби сайтлар, "O'zbekiston 24", "My5" ва "UzReport TV" телеканаллари жамоаларини она-Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ижодий ишларида Ҳақ таоло мададкор бўлиб, куч-қувват ато этсин деб қоламиз.
"Вақф" ХЖФ жамоаси