Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан буюк аждодимиз, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан дастлабки улуғ муҳаддис, муфассир, фақиҳ, ҳадис ва тафсир уламоларининг қадри баланд имомларидан бири Абдулҳамид Кешийнинг машҳур “Муснад” асари илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган ва дунёнинг етакчи уламолари томонидан эътироф этилган ушбу таржима халқимиз маърифатини янада оширишга хизмат қилади.