"Жўйбори калон" аёл-қизлар мадрасасига Вақф фонди хайрияси топширилди

2023 йил 2 март Ўзбекистон Мусулмонлари идораси масъул ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, аёл-қизларнинг илм олиши нақадар муҳим эканлиги борасида нутқ сўзланди.

Тадбир якунида Вақф фондининг хайрияси - "SMART" доска мадраса жамоасига совға қилинди ҳамда юртимиз тинчлиги, фан ривожи борасида дуойи хайрлар қилинди.

Вақф фонди Матбуот хизмати

3 Mart, 2023 yil | 183