ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

???? Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

???? Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

???? Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

???? Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

???? Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

???? Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

???? Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

???? Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

???? Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

???? Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан

ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР
16 Август, 2022 йил | 503