ЁЛҒОН ВАЪДАЛАРГА УЧМАНГ

Яқинда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Сурхондарё вилояти филиали томонидан гапириш ва эшитишда нуқсони бор бир гуруҳ юртдошларимиз иштирокида диний-маърифий мавзуда тадбир ташкил этилди. Сўнгги вақтларда билиб-билмай миссионерлар алдовига учиб, эътиқоддан воз кечаётганларни тўғри йўлга солиш мақсадида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят вакиллигининг мутахассислари, филиал ходимлари иштирок этишди. Йиғилганларга Ислом динининг моҳияти, миссионерларнинг асл мақсади ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилиб, мавзу юзасидан видеоматериллар намойиш этилди.

 

Шундан сўнг юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

ЁЛҒОН ВАЪДАЛАРГА УЧМАНГ
28 Май, 2024 йил | 132