Болажонлар “Ёшлик”да ўйнаб кулишди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали ва “Меҳр-2020” фонди жамоаси ҳамкорлигида боқувчиси йўқ оилаларнинг 480 нафар фарзандлари учун “Ёшлик”  кўнгилочар дам олиш масканида катта хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ҳомийлар томонидан кўнгли ўксик болажонлар ва уларнинг васийларига автобуслар ташкил қилиниб, дам олиш масканида бир қанча аттракционлардан бепул фойдаланиши йўлга қўйилди. Шунингдек, музқаймоқ базми, табиат қўйнида дам олишлар уюштирилиб, болажонларимизга унутилмас хурсандчилик улашилди. Тадбир сўнггида ҳомийлар томонидан байрам дастурхони ташкил этилиб, болажонлар мазали таомлар ва салқин ичимликлар билан меҳмон қилинди.

Болажонлар “Ёшлик”да ўйнаб кулишди
3 Июнь, 2024 йил | 111