САВОБЛИ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК

Кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга имкон даражасида моддий-маънавий ёрдам бериш савобли амаллардандир. «Вақф» хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда ана шундай хайрли ишга қўл уришди. Фонд ходимлари фидоий волонтёр кўмакчилар ҳамроҳлигида Бағдод туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафадан зиёд оила хонадонига кириб боришди. Жами 33 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, катталар ва болалар пойабзаллари, кийим-кечаклар ҳамда диний-маърифий адабиётлар ўз эгаларига топширилди.

 

Жўмард ва ҳимматли ҳомийларимиз, фидоий волонтёрларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

 

Сиз ҳам улкан ажру савобга эга бўлишингиз мумкин.

PAYME, CLICK, PAYNET иловалари орқали телефонингиздан жуда осон эҳсон қилинг.

САВОБЛИ ИШНИ ҲАР КИМ, ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК
4 Июнь, 2024 йил | 146