МУРУВВАТЛИ ҲОМИЙЛАРДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН

«Вақф» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Чилонзор туманида жойлашган «Оқшом» базмгоҳида 250 нафар ногирон, эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

 Хайрия тадбири аввалида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртимиз, халқимиз ва ҳомийлар хаққига дуои хайрлар қилинди. Шундан сўнг меҳмонларга фонднинг Тошкент шаҳар филиали томонидан ҳадялар улашилди. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари ва сумкалар берилди.

 Жўмард ва мурувватли ҳомийлардан Аллоҳ рози бўлсин!

МУРУВВАТЛИ ҲОМИЙЛАРДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН
30 Август, 2024 йил | 48