Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги “Роял” тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида ташкил этилган хайрия тадбирида Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали раҳбарлари иштирок этди. Хайрия тадбирида Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатабод туманларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқороларга мурувват кўрсатилиб, ифторлик дастурхони ёзилди, рамазон туҳфалари тарқатилди.
Дуога қўл очган юртдошларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар.
Рамазон ойида эҳсон қилишга улгуриб қолинг ва ажру савобларингизни икки ҳисса кўпайтиринг.