Британиялик олим Вақф фондига мактуб йўллади

Аввал хабар қилганимиздек, Британия бирлашган қироллигида истиқомат қилувчи Нақшбандия тариқатининг пешқадам Шайхи жаноб Муҳаммад Абдуллоҳ Атиқ ва у кишининг ўғли Британия Ислом илмлари институти ва Фатво бошқармаси муфтийcи доктор Мунаввар Атиқ ҳамроҳлигидаги 25 нафар зиёратчилардан иборат делегация юртимизга ташриф буюрган эди.

10 кун давомида меҳмонлар Вақф фонди тасарруфидаги бир нечта зиёратгоҳларда бўлиб, уларни фонднинг масъул ходимлари муносиб кутиб олишиб эҳтиром кўрсатишди. Натижада меҳмонлар юртимиз ва кўрсатилган хизматлардан мамнун ҳолда ўз ватанларига қайтишган эди. 

Бугун, Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ Атиқ жанобларидан Вақф хайрия жамоат фонди раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик мактуби келди. Қуйида мактуб таржимаси билан танишинг:

 “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарияти ва ходимларига бизнинг зиёратчилар гуруҳимизни кутиб олгани ва қабул қилгани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

2023 йил 5 август куни Имом ал Бухорий мақбарасини зиёрат қилганимиз ва Бухорийнинг саҳиҳ ҳадисларини қабри ёнида туриб ўқиганимиз, биз учун жуда таассуротли бўлди. Биз ватанимизга қайтиб  ушбу зиёратгоҳда олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг муваффақиятли тугашини ва унинг тантанали очилиш маросимига бориш бизларга ҳам насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуолар қиламиз.

Умид қиламизки, келажакда бизнинг ўзаро алоқаларимиз ислом дини ва уммат манфаати учун янада кучлироқ бўлади.

Британиялик олим Вақф фондига мактуб йўллади
14 Avgust, 2023 yil | 226