«Вақф» хайрия жамоат фонди юртимизда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари талабаларининг тўлов-контрактига ёрдам бериш мақсадида «Илм йўлида кўмак берамиз» номли кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади.
30-31 июль кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Андижон вилоятининг Балиқчи, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши туманларидаги 41 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1681 та китоб етказиб берилди.
24 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 38 турдаги 1276 та китоб етказиб берилди.
18 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 5 та масжидга ва Шароф Рашидов туманидаги 26 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 33 турдаги 1240 та китоб етказиб берилди.
14 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 8 та масжидга ва Риштон туманидаги 9 та масжидга жами ҳисобда 26 млн сўмлик 42 турдаги 750 та китоб етказиб берилди.