Вабодан вафот этган кишига башорат

Киши вабо тарқалганда ундан азият чекадиган ёки вафот этадиган бўлса ҳадиси шарифда унга катта ажрлар борлиги башорат қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه و سلم قَالَ: الْمَبْطُونُ شَهِيدٌ وَالْمَطْعُونُ شَهِيدٌ.

 رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддирдедилар (Имом Бухорий ривояти).

Исломда вабо касали туфайли вафот этган киши шаҳидга тенглаштирилган.

Ҳафса бинти Сирин ривоят қиладилар: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Яҳё ибн Сирин нима сабаб вафот этди?” деб сўради. Мен: “Вабодан вафот этди”, дедим. Шунда Анас: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Вабодан ўлган ҳар бир мусулмон шаҳид кетади, деганлар”, деди.

Бу ҳадисда вабодан вафот этган кишинг аҳли-аёлини сабрга чақириш билан бирга, марҳумнинг ортидан қолган яқинларига катта тасалли бор. Уларнинг ўз яқинлари вабога чалиниб вафот этгани сабабли шаҳид ҳукмини олиши қалбларига юпанч бўлади.

 

Муҳаммад Зариф ДАДАМИРЗАЕВ

22 Апрель, 2020 йил | 810