Жума кунида

поклик

Жума куни ювиниш суннатдир. Баъзи одамларнинг фикрича вожибдир.

Кишининг иш кийимларидан ташқари жума куни киядиган бир ички ва ташқи кийими бўлса, яхши, бу ҳол имкони борлар учун мустаҳабдир. Муҳими озодлик ва покликдир. 

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Кимки жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ ундан бир касалликни кетказади ва бир шифо беради”.

 

мақбул вақт

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Жума кунида шундай бир вақт борки, кимки бу вақтда дуо қилса, тилаги шу вақтга тўғри келса, Жаноби Ҳақ у кишини тилагига йетказади”.

Бу ижобат вақти ҳақида қирққа яқин қарашлар бўлиб, булардан енг саҳиҳи хатибнинг минбарда ўтиргандан намоз ўқилгунга қадар ўтган вақтдир. Бу вақтда қалбан дуо қилинади.

 

Қаҳф сурасини ўқиш

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Кимки жума куни сураи Қҳфни ўқиса, оёқлари остидан осмонларга қадар унинг учун бир нур юксалади. Бу нур қиёмата қадар порлаб туради. Икки жума ўртасидаги хатолар авф етилади”.

“Жума куни сураи Қаҳф ўқиган киши саккиз кун барча фитналардан сақланади. Дажжол чиқса ҳам, унинг ёмонлигидан муҳофаза қилинади”.

“Бирор киши жума куни ёки оқшоми сураи Қаҳфни ўқиса, ўқиган жойидан Маккаи Мукаррамага қадар нурга тўлади. Келгуси жумагача ва яна уч зиёда кунга гуноҳлари кечирилади. Йетмиш минг фаришта тонгга қадар унинг авф етилишини тилайди” (Aбу Довуд ривоятлари)

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

6 Июль, 2020 йил | 871