Мақсад:
Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашишдир.
Вазифалар:
фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, фойдаланиш, фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
вақф, закот (фитр, ушр) ва хайрия мулкларига эга бўлиш ва уларни белгиланган тартибда диний – маърифий ва ижтимоий мақсадларга мувофиқ тасарруф этиш;
юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш ҳамда зиёрат билан боғлиқ расм-русмлар ўтказишга кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
жамоат фондига келиб тушадиган турли хилдаги тушумларнинг келиб тушиш ва сарфланиши бўйича алоҳида ҳисобини олиб бориш мақсадида вақф, закот (фитр, ушр) ва хайрия маблағларига алоҳида-алоҳида ҳисоб рақамлар ташкил қилиш, шунингдек, ушбу ҳисоб рақамлардаги маблағларни ўз мақсадига мувофиқ сарфланишини таъминлашдан иборат.
Филиаллар:
Ҳамкорларимиз:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашриёти
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
KUN.UZ таҳририяти