Аллоҳ ва Унинг Расулидан 100 ўгит
12-ўгит! Қарздорга муҳлат беринг!
Аллоҳ таоло шундай дейди: “Агар (қарздор) қийналса, бойигунча кутиш лозим. Агар билсангиз (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир”. ( Бақара сураси 280-оят)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзни кечса, Аллоҳ уни ўз соясида соялантиради” (Имом Муслим ривояти).
Хулоса:
Аллоҳ таоло барчамизни қарз балосидан сақласин. Қарздорларга нажот, ҳақдорларга чиройли сабр берсин. Қарздорнинг мушкулини аритиб, унга муҳлат берган ёки кечиб юборган кишиларни ҳам гуноҳини кечириб, юзлар қораядиган, қуёш яқинлаштирилиб, барча кишилар сояга муҳтож бўладиган кунда Ўз Аршининг соясида соялантирсин!
Олмазор туманидаги
“Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Исломов