Китоб вақфи
Ассаламу алайку ва роҳматуллоҳ. Мен Аллоҳнинг байтига кутубхона учун ўз юртимизда яшаб бутун дунёга зиё хизматида бўлган севимли олимларимиз битган расмий китоблардан савоб ниятида берган эдим. Ва бу савобдан марҳумларимга аташ нияти бор эди. Имом жамоага бу вақф қилинган китобларни асраб фойдаланилсин деган бўлса ҳам, кўпчилик менда ҳам шундай китоб бўлсайди деб орзу қиладиган баъзи китоблар ғойиб бўлди (айниқса “Кифоя”, “Адабул Муфрад”, “Руҳий тарбия”га ўхшашлари). Аслида, аввалига мен уларни ҳадя қилиб берган эдим ва вақф нияти йўқ эди. Кейинчалик, яна китоблар сотиб олиб, вақф қилмоқчи эдим. Лекин китобларнинг баъзиси номаълум кишилар томонидан олиниб, уйга олиб кетилгани, жойига қайтиб келмагани ва уларнинг қайтишига умид йўқлиги, мени тўхтатиб қолди. Шунга бу борадаги ўз кучим билан жавоб тополмаган баъзи саволларда ёрдамингизни сўрайман. 1. Турли вақфлар ҳақида эшитган бўлсакда, китоб вақф қилиш, хусусан уларни масжидга вақф тариқасида бериш хусусида, бундай вақфнинг қоидалари ва одоблари борасида билмаймиз. Бунда маблағли бўлса ҳам бўладими? Масалан, бир масжидда вақф қилинган китоб арзимаган эвазга вақтинча ўқиш учун бериларган, тушган маблағ эса шу китоблар учун сарфланар экан. Мен ҳам китоблар уйга олиб кетиладиган бўлса, фақат маълум сонли кунларга олиб кетилсин, китобга билиб-билмай зарар келтирса, маълум қисмда товонини тўласин, деган шарт қўйсам жоизми? Бу хусусда дарс берсангиз.2. Масжидга кўпчилик эҳтиёжи учун савоб умидида берилган китобларни олган ва қайтармаган шахс(лар) масаласи. Бир томондан айнан китобга бунчалик ҳарислик бўлиши қувонарли бўлса ҳам, бу тариқа бўлиши ачинарли. Ахир бу иш савоби менинг марҳумларимга аталганку? Уларнинг савобига, менинг ниятимга, қолаверса масжиднинг мулкига айланган нарсага хиёнат қилинмоқда. Мен уларга фақат инсоф тилаб турибман. Бунинг ҳукми қандай? Менинг ниятимга тўсқинлик қилган бу шахс(лар)га мен қалбан қандай муносабатда бўлишим керак? Ёки кечиб юборишим керакми?3. Вақф ниятида бермоқчи кейинги китобларим муқоваси ичида: ушбу китоблар қайси ниятда берилгани, “Китоб ўғриси – ўғри эмас” деювчилар айнан бошқаларга аталган илмнинг, ва демакки хатоларда тузалиш омилининг энг катта ўғриси эканлигини, бировнинг вақфи жамоатга омонат мулк эканлигини, қиёматда эса ҳар бир зарра савоб учун талашиладиган паллада савобдан қолган мен, марҳумларим ва у китоб илмидан маҳрум бўлганлар уларнинг хусуматчиси бўлиб қолишимиз мумкинлигини билдириб ёзмоқчиман. Шундай қилиб вақфимга ёзув битсам бўладими? Шу хусусда ҳадислар ҳам борми? Агар шундай деб ёзиш жоиз бўлса, уни қандай ёзсам ҳаммага фойдалироқ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
  1. Айтилган ишларни қилсангиз бўлади.2. Кечиб юборган яхши.3. Буни ҳам қилсангиз, бўлади.

 

savollar.islom.uz сайтидан

11 Ноябрь, 2020 йил | 1369