Савол - ?
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан баъзи саволларимни ёлласам:1. Мен баъзи фиқҳий китобларда вақф ҳақида маълумот олган пайтимда мавқуфнинг кўчмас бўлиши шарт эканлигини кўрган эдим, бироқ маълумки, тарихда кўчар мулкларнинг ҳам вақф сифатида берилган. Саволим, мана шу кўчар мулкларнинг вақф қилиб берилиши қандай шаръий асосда бўлган? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорлик билдираман.
Аллоҳнинг йўлида ишлатилиши шарт қилинган. Мисол учун китобларни вақф қилишни олсак бўлади.
savollar.islom.uz сайтидан