Албатта, ислом дини поклик ва озодалик динидир. У тозаликни имоннинг узвий бўлаги деб ҳисоблайди. Инсонни ҳар нарсада, аввало руҳий-маънавий ҳамда жисмоний покликка чақиради.
Ибодатларнинг қабул бўлиши, уларни поклик асосида адо этишга боғлиқ. Ислом шариатида покликнинг ўзига хос ўрни бор. Зеро поклик инсон учун берилган энг буюк неъмат саломатликни муҳофаза қилишнинг энг асосий омилидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган. Жумладан Тавба сураси 108-оятда шундай марҳамат қилинган:
“Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар”.muslim.uz