“Яхшилик қалбларни титратар”

       Яхшилик нима? Бу сўзни эшитганда инсонни қалби титраб, қувончга тўлиб кетади. Яхшилик қилиш хамма инсоннинг хам қўлидан келавермайди. Лекин яхшилик қилаолмаслик, ёмонлик қилишга сабаб бўлиб қолмаслиги керак. Яхшилик қила олмадингизми ёмонлик хам қилманг. Инсон биринчи навбатда кимга яхшилик қилмоғи лозим?; Буни кўпчилигимиз биламизки, албатта ота-оналаримизга кўпроқ яхшилик қилмоқлигимиз фарз вожибдир.

    Бу сўзимизни далили  сифатида қуйидаги ҳадисиғшарифни келтириб ўтсак:

    Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин” дедилар.

     Ха дўстлар яхшилик қилсак ўзимизга фойдадан холи бўлмайди.Токи дунёда яхши ишларни қилгувчи инсонлар бор экан қиёмат хам бўлмайди. Мўмин инсон биродарига ёки бирор яқинига яхшилик қилса, ўша инсоннинг қалбида унга нисбатан қандайдир иллиқ туйғу олишига ажабланмаймиз.

    Яхшилик қилган инсоннинг хам қилган ишидан юзидан табассум, қалбидан нур ёришиб кетади. Инсон хар –бир кунини яхшилик билан бошласа албатта шу кун унинг учун хайрли ва баракали якун топажак.

       Албатта яхшилик жавобсиз муносиб оқибат бордир. “Парвардигор юзини истаб, сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда) лар билан бирга кирурлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар (бир) эшикдан фаришталар кириб (дерлар): Сабр қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчлик бўлгай. Дунё оқибати нақадар яхши! (Раъд сураси, 22-24-оятлар).

       Яхшилик қил дўстим, яхшилик қиёмат кунинда сенга дўст бўлгай ва Худо хоҳласа  Жаннатга  киришинг учун бир кўприк вазифасини ўтасин. Яхшиликни катта – кичик санаманг! Унинг ажрини ёлғиз Аллоҳ Таоло билур.

      яхшилик қилишнинг хам ўзига яраша машаққати бордир. Яхшиликни холис Аллоҳ ризолиги йўлида қилмоқлик, унинг савобидан бахраманд бўлиш учун,  умид қилмоқлик хар-бир мўмин кишининг дилида бўлиши яхшилик аломатидир десак муболаға бўлмас. Яхшни ният қилиш хам яхшиликдандир. Баъзида инсон ўйлаб қолади қани эди пуллим кўп бўлсаю, дунёдаги барча етим-есирларга, бева-бечораларга, хаста дил-у, хаста инсонларга берсайдим дейди. Ха лекин бунинг учун сиз албатта моддий тарафни ўйлашингиз шарт эмас. Сиз ёлғиз Аллоҳдан чин қалбдан холисона дуо қилсангиз бас. У (ас-Самийъ) ҳар бир нарсани эшитгувчи ва (ал-Басийр)  ҳар бир нарсани кўргувчи зотдир.

      Аллоҳ Таоло қон томирларимизданда бизга яқиндир. Биз мўмин-мусулмонлар ёру-биродарларимизга саломлашганда кулиб уларга мулойим ширин муомала қилсак нақадар катта яхшилик. Бу яхшиликнинг олтин калитидир.  Бирор киши йўл ўртасидаги  бир тикон ё бирор тошни инсонларг озор бермаслиги учун четга олиб ташлаши яхшиликни кичик тури кўрингани билан кўплаб ажру - савобларга эга чиқишини билмаслиги мумкин.

      Мисол сифатида ушбу ҳадисни келтириб ўтсак. Абу Хурайра (р.а) ривоят қиладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлдаги  азият берадиган насани четга олиб қўйиш садақадир. Дедилар.Бу хам бир яхшиликдир. Инсонларни ўйлаб уларнинг хожтини чиқаришни истаб қилинган хар бир иш яхши амао хисобланади. Демак биз инсонлар яхшилик қилишда хеч қачон тўхтаб қолмаслигимиз лозим. Сиз яхшилик қилмоқчимисиз? Унда биинчи навбатда холис ният қилинг, савобига эришишни ният қилинг. Яхшилик қилишни оилангиздан бошланг. Бу дунё ўткинчи инсон хар бир лахзадан унумли фойдаланмоғи ўзи учун яхшидир. Яхши амал ниятларга боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўмин кишининг охирги борадиган жойи жаннат бўлмагунича харгиз яхшиликка тўймайди” деб айтганлар. Имом Термизий ривояти.

Яхшилик қил бахтли бўласан

Яхшилик қил омон қоласан

Яхшилик қил имкон топасан

Яхшилик қил дўстим толейинг баланд бўлур

Тўхтама чарчама букилма синма.

Йеқилсанг хам тур ўрнингдан енгилма асло

Ёнгин шидад билан яхшиликда бодир адолат

Яхшилигинг жавоби бир кун жаннат боғлари

Яхшиликни шиор эт хар тонгинг узра

Осмонлараро ёғилсин яхшилик нури

Қалбинг титраб еғласин яхшилик дея

Бамисоли бахордек поласин нури!

 

Хидоятов Иброхим Зоир ўғли

Тошкент Архитектура Қурилиш Институти 2-курс талабаси

“Яхшилик қалбларни титратар”
4 Май, 2021 йил | 2151