ҚУРБОНЛИККА ЯРОҚЛИ БЎЛМАГАН ЖОНИВОРЛАР

– Бир кўзи кўр ёки кўришлик даражасини учдан иккиси кетган жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас. 

لَا بِالْعَمْيَاءِ وَالْعَوْرَاءِ وَالْعَجْفَاءِ الْمَهْزُولَةِ الَّتِي لَا مُخَّ فِي عِظَامِهَا وَالْعَرْجَاءِ الَّتِي لَا تَمْشِي إلَى الْمَنْسَكِ أَيْ الْمَذْبَحِ ، وَالْمَرِيضَةِ الْبَيِّنِ مَرَضُهَا وَمَقْطُوعِ أَكْثَرِ الْأُذُنِ أَوْ الذَّنَبِ أَوْ الْعَيْنِ أَيْ الَّتِي ذَهَبَ أَكْثَرُ نُورُ عَيْنِهَا فَأُطْلِقَ الْقَطْعُ عَلَى الذَّهَابِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ الثُّلُثُ ، وَمَا دُونَهُ قَلِيلٌ ، وَمَا زَادَ عَلَيْهِ كَثِيرٌ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى

– Қиймати тайин қилинмай, мулкида бўлмаган жониворни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Ҳозирги кунда жуда кўпчилик сўйиб, гўшини тортамиз неча кило чиқса, шунга қараб пул бераман, деб қурбонлик қиладилар. Бундай қурбонлик жоиз эмас. Чунки, у ҳали ўзини милкига кирмаган бўлади. Агар қурбонлик қилишдан аввал ўша жонивор вафот этиб қолса, нархи неча пуллиги ва зарар кимга эканлиги номаълум бўлиб қолади. Чунки, харидор мен ҳали сотиб олганим йўқ деса, сотувчи сиз учун шуни тайин қилиб қўйган эдик дейди.
– Жониворни хушидан кетказиб кейин сўйиш жоиз эмас.
– Қўй ва эчкиларни битта елинидан сут чиқиб, битта елинидан сут чиқмаса, шунингдек молларни тўртта елинини иккитасидан сут чиқмаса, уларни қурбонлик қилиш жоиз эмас.
– Мол ва туянинг бир елинидан сут келмаса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қурбонликка ҳайвон сотиб олиб, кейин уни ўғирланган ҳайвон эканлиги маълум бўлса, агар уни ўғирлаган кишидан сотиб олган бўлса, қилган қурбонлиги жоиз бўлмайди ва зиммасига бошқа ҳайвонни қурбонлик қилиш лозим бўлади. Молни ҳақиқий эгаси томонидан ҳам қурбонлик ўтмайди. Сўйиб бўлганидан кейин ҳайвоннинг эгаси ижозат берса, гўштини ейиши мумкин. Ижозат бермаса, гўштини ейиш ҳалол бўлмайди.
– Тиши тўкилиб кетган жониворларни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Шунингдек, аксарият тиши тўкилиб ози қолган ҳайвонни ҳам. Агар озроқ тишлари тушиб кўпроғи қолган бўлса, қурбонлик қилиш жоиз бўлади. Қариганлиги туфайли тишлари тўкилиб кетган бўлса-ю, бемалол ем ҳашак еяверадиган бўлса, ундай жониворларни қурбонлик қилиш жоиз бўлади.
– Думла ҳайвон туғма думсиз бўлиб туғилса ёки думини учдан бири ёки кўпроғи кесилган бўлса, ундай ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз эмас.
– Тили кесилган ҳайвон ўт-ўланни ейишда қийналмаса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Агар қийналадаиган бўлса, жоиз эмас (Фатвоҳи ҳиндия.
– Қурбонликка жонивор сотиб олиб, сўнг уни сотиб ўрнига бошқа олса, фойдасини садақа қилиб юборади.

ҚУРБОНЛИККА ЯРОҚЛИ БЎЛМАГАН ЖОНИВОРЛАР
15 Июль, 2021 йил | 668