Эй фарзанд! Ёшинг, мавқенг, бойлигинг, даражанг, мансабинг ва илминг қандай бўлишидан қатъий назар ота-онанг олдида қуйидаги одатларни ўзингда жамла:
- Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
- Ота-онага мулойим сўзлаш.
- Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
- Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
- Мол-мулкини сақлаш.
- Сўраган нарсасини бериш.
- Улардан маслаҳат сўраш.
- Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
- Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
- Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
- Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
- Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
- Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
- Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
- Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
- Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
- Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
- Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
- Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
- Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
- Оёқ узатмаслик.
- Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
- Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
- Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
- Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
- Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«…Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
“Ёшлар келажагимиз” китобидан