РАМАЗОН ЯҚИН!

Азон кишиларга намоз вақти бўлганини эслатади. Дунё ишлари, турмуш ташвиши билан югуриб-елиб юрганлар азон овозини эшитиши билан намоз вақти, нажот палласи келганини билишади ва ибодатларини адо этиш учун тайёргарлик кўра бошлашади.

Лекин шундай инсонлар ҳам борки, улар намозга муштоқ, ҳар сафарги Роббилари билан бўладиган мулоқотни дилдан соғиниб, интиқлик билан кутишади. Айнан ўшалар азон садолари янграмасидан масжидга интилишади, Аллоҳнинг байтида намоз вақтини кутиб, зикр, дуолар билан машғул бўлишади. Улар доимо хушёр, намоз вақти кирганини англашлари учун азонни эшитишлари шарт эмас.

Худди шунингдек, орамизда ойларнинг султони Рамазон келаётганини огоҳлантириш лозим бўлганларимиз талайгина.

Рамазон яқин! Рамазонга оз қолди! Рамазонга тайёрланинг!

Роббим! Бизларни яқинларимиз билан бирга офиятда Рамазонга етказгин!

"Рамазон соғинчи" китобидан

РАМАЗОН ЯҚИН!
25 Март, 2022 йил | 435