وَالْفِطْرَةُ نِصْفُ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ (أو دَقِيقٍ أَو سَوِيقٍ)، أَو أَوْ صَاعٌ مِنْ تَمْرٍ أَوْ زَبِيبٍ أو شَعيرٍ.
“Буғдойдан ёки (ундан ёки буғдой талқонидан) ярим соъ[1] миқдорида ёки хурмодан ёки майиздан ёки арпадан бир соъ миқдорида фитр садақаси берилади”.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар майиз арпа кабидир деганлар (яъни, майиздан ҳам бир соъ миқдорида берилади) дейишган. Имом Абу Ҳанифадан келган бошқа ривоятда майиздан ҳам бир соъ миқдорида берилади деганлари ривоят қилинган. “Жомеъус-сағир”да Имом Абу Ҳанифадан майиздан ҳам ярим соъ миқдорида берилади, деган ривоят қилингандир. “Ҳидоя” асари соҳиби ўшбу қовлни рожиҳ дегандир.
Имом Шофеъий, юқорида зикр қилинганларнинг баридан бир coъдан берилади, деганлар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ушбу нарсалардан бир соъ миқдорда фитр садақаси берганлиги Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган.
Ҳанафийларнинг далили, Саълабадан ривоят қилинган юқоридаги ҳадисидир. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган ҳадисни эса, ихтиёрий ортиқча садақа беришга таъвил қиладилар.
Юқоридаги жумлада тилга олинган “ундан" ва “талқондан” деган иборалардан мусаннифнинг муроди буғдойдан олинадиган ун ва талқондир. Аммо арпанинг уни арпа кабидир.
Нондан фитр садақаси беришда унинг қийматини эътиборга олиш тўғрироқдир.
وَالصَّاعُ عِنْدَ أَبِی حَنِیفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللهُ ثَمَانِيَةُ أَرْطالٍ بِالْعِراقِيِّ، وَقَالَ أَبُو يُوسُفَ: خَمْسَةُ أَرْطَالٍ وثُلُثُ رَطْلٍ.
Абу Ҳанифа ва Муҳаммадларнинг наздида, бир соънинг оғирлиги саккиз Ироқ ратлига тенгдир. Имом Абу Юсуф: Бир соънинг оғирлиги беш ратлу ва яна бир ратлнинг учдан бирига тенгдир.
Исбижобий: “Саҳиҳ гап Абу Ҳанифа ва Муҳаммадларнинг сўзи. Насафий, Маҳбубий ва Садр аш-Шариъалар ҳам бу фирга юрганлар”, деди.
وَقْتُ الوُجُوبِ والاسْتِحْبابِ
Фитр садақасини бериш вожиб ва мустаҳаб бўладиган вақти
وَوُجُوبُ الْفِطْرَةِ، يَتَعَلَّقُ بِطُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ الْفِطْرِ.
“Ийдул фитр куни тонг отиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади”.
فَمَنْ مَاتَ قَبْلَ ذَلِكَ لَمْ تَجِبْ فِطْرَتُهُ، فَمَنْ أَسْلَمَ أَوْ وُلِدَ يَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ لَمْ تَجِبْ فِطْرَتُهُ.
“Ким манашу мазкур вақтдан олдин вафот этса унга фитр садақаси бериш вожиб бўлмайди. Ким фитр куни тонгидан кейин Исломни қабул қилса, ёки ёш гудак туғилса унга фитр садақаси бериш вожиб бўлмайди”.
Имом Шофеъийнинг фикрларига кўра эса, фитр садақасини беришнинг вожиб бўлиш вақти Рамазон ойининг охирги кунининг қуёши ботиши билан бошланади. Ушбу фикрларга биноан, фитр кечаси бир киши Исломни қабул қилса ёки шу кеча бир ёш гўдак туғилса, ҳанафийларга кўра, уларга фитр садақаси бериш вожиб бўлади. Имом Шофеъийнинг мазҳабларига кўра эса, уларга фитр садақаси бериш вожиб эмас. Агарда Рамазоннинг охирги кечасида қуллардан биронтаси ёки биронта фарзанд вафот этиб қолса, бизнинг мазҳабимизга кўра, улар учун фитр садақаси бериш вожиб эмас. Имом Шофеъийнинг мазҳабларига биноан эса, булар учун фитр садақаси бериш вожибдир.
وَالْمُسْتَحَبُّ أَنْ يُخْرِجُوا الْفِطْرَةَ يَوْمَ الْفِطْرِ قَبْلَ الْخُرُوجِ إِلَى الْمُصَلَّی.
“Фитр садақасини ийдул фитр куни намозгоҳга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозгоҳга чиқишдан олдин фитр садақасини берар эдилар. Фақирлар тиламчилик қилиб намоздан қолиб кетмасликлари учун ҳам намоздан олдин уларга фитр садақасини бериб, уларни тиламчиликдан беҳожат қилиб қўйишга амр қилганлар.
فَإِنْ قَدَّمُوهَا عَلَى يَوْمِ الْفِطْرِ جَازَ.
“Фитр садақасини ийдул фитр кунидан аввал берса ҳам жоиздир”.
Чунки фитр садақасини бериш учун сабаб бўлган нарса (Рамазон ойининг кириши) аниқ бўлди, бу закотнинг муддати кирмасдан туриб закот берганга ўхшашдир. Саҳиҳ қавлларга кўра, фитр садақасини манави муддатда берса бўлади, деб аниқ айтилмаган. Баъзи уламолар Рамазон ойининг иккинчи ярмида фитр садақасини бериш жоиздир, дейишади. Яна баъзи уламолар Рамазоннинг охирги ўн кунида фитр садақасини бериш мумкиндир, дейдилар.
وَإِنْ أَخَّرُوهَا عَنْ يَوْمِ الْفِطْرِ لَمْ تَسْقُطْ، وَكَانَ عَلَيْهِمْ إِخْراجُهَا.
“Агар фитр садақасини ийдул фитр ўтиб кетгунича кечиктирса ҳам, фитр садақасини бериш соқит бўлмайди, уни бериш зиммага вожиб бўлади”.
Фитр садақасининг вақти
Савол: Фитр садақаси қачон вожиб бўлади?
Жавоб: Ийди фитр – ҳайит куни субҳи содиқ чиқиши билан вожиб бўлади. Ким шу вақтдан олдин вафот этса, унинг номидан чиқариш вожиб бўлмайди. Шунингдек, ким субҳдан кейин туғилса ёки мусулмон бўлса, унга фитр садақасини бериш ҳам вожиб бўлмайди ва унинг номидан ҳам бериш вожиб бўлмайди.
Савол: Фитр садақасини адо қилишнинг мустаҳаб вақти борми?
Жавоб: Ҳа. Ийди фитр куни намозга чиқишдан олдин фитр садақасини чиқариш мустаҳабдир.
Савол: Фитр садақасини ийди фитр кундан олдин беришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ийди фитр кунидан олдин адо қилса жоиздир.
Савол: Фитр кунидан кечиктирса нима бўлади?
Жавоб: Агар кечиктирса, ундан соқит бўлмайди ва унга бериш вожиб бўлади.
Савол: Фитр садақаси кимларга берилади?
Жавоб: Бирор молнинг нисобига эга бўлмаган фақир ва мискинларга берилади.
Савол: Фитр садақасини чиқаришдан фойда нима?
Жавоб: Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини рўзани лағу ва беҳудаликдан поклаш ва камбағалларга таом қилиб фарз қилдилар.
Савол: Фитр садақасининг миқдори қанча?
Жавоб: Фитр садақасининг миқдори ярим соъ буғдой, ёки бир соъ хурмо, ёки майиз, ёки арпа.
Савол: Юқорида айтилган нарсалардан бошқа масалан дирҳам, пул, гуруч ва жухори каби нарсалар билан адо қилса ҳукми нима?
Жавоб: Бу қиймат билан адо этиладиган масаладир. Агар буғдой, ёки хурмо, ёки майиз, ёки арпадан бошқа нарсалар билан мана шу нарсаларнинг бирини қийматига тенг келадиган нарсани фитр садақасини адо қилиш нияти билан адо қилса кифоя қилади.
Савол: Соънинг миқдори қанча?
Жавоб: Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида Ироқнинг ратли билан саккиз ратлдир. Имом Абу Юсуф наздида беш ратл ва бир ратлнинг учдан бирига тенг (Ҳижоз аҳлининг ратлидир).
Ҳозирги кунда Ханафий олимлари наздида фитр садақасидаги ярим соъ буғдойдан икки килодир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича чиқарган қарорида келтирилишича:
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.
Шунга кўра, ФИТР садақасининг миқдори:
буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.
Мухтасар ал-Қудурий
Муаллиф: Абул Ҳусайин Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бағдодий ал-Қудурий 362 - 428 – ҳижрий.
Таржимон: Бекназар Муҳаммад Шукур
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси
[1] Шаръий соънинг миқдори – 3, 296,8 граммдир ва 4, 127,30 литрдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича чиқарган қарорида келтиришича:
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.
Шунга кўра, ФИТР садақасининг миқдори:
буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм; арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм; хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.