ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЗАКОТИ

Чорва ҳайвонлари закотининг шартлари:

1. Яйловдаўтлайдиган бўлиши.

2. Ишчи ҳайвонбўлмаслиги.

Яйловда ўтлайдиган бўлиши, яъни йилнингкўп қисмида оммавий яйловда ўтлабсемирибболалабюришиЙилнинг баъзи вақтида қўлдан ем еса ҳам бўлаверадиЙилнинг кўп қисмидақўлда боқилган ҳайвонлардан закот берилмайдиЧунки уларнибоқишга шахсий меҳнат ва сарф-харажат кўп кетганбўлади.

Йилнинг кўп қисмида яйловда боқилган ҳайвонларга эса меҳнат ҳамсарф-харажатҳам жуда оз кетадиАсосан кўпчиликнинг ҳаққи бўлмиш яйловдан фойдаланиладиШунинг учун кўпчилик ичидаги камбағал-мискинларга закотбериш керак бўлади.

Ишчи ҳайвон бўлмаслиги. Чорваҳайвонларининг ишчисиданяъни аравагаомочга қўшиладиганюк ташишгаишлатиладиганминиладиганжувоздасув чиқаришда ёки шунга ўхшаш ишларда фойдаланиб туриладиганидан закот олинмайдичунки бундайҳайвонлар ҳожати аслия ва иш воситаси ҳисобланадиўсувчи мол эмасҚолаверсауларни ишга солибтопилган нарсалардан закот чиқариладиАна ўша закотйўлида хизмат қилганлари учун ҳам уларнинг ўзларидан закот олинмайди.

Туядан олинадиган закот миқдори

Туянинг нисоби бештадир. Тўртта туяси бор кишига закот фарз бўлмайди. Лекин эгаси ўзи хоҳлаб, берса, ихтиёрига ҳавола. 

Ҳанафий мазҳабида туянинг сони бир юз йигирма битта бўлгандан бошлаб бунинг закотига туяга закот бериш бошланган вақтдаги закот қўшилиб, худди аввалгидек ортиб бораверади. Туялар икки юзга етганда қўшимча қўшиш яна қайтадан бошланади.

Қорамолнинг закоти

Қорамолдан закот бериш тартиби:

Ўттизта қорамолдан бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ; 

Қирқта қорамолдан икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ, 

Қирқтадан ошганда то олтмиштагача икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда қирқтадан ошган ҳар бир бош учун ана шундай сифатли бузоқ қийматининг қирқдан бири бериб борилади. 

Олтмиштадан ошганда ҳар ўттизта қорамол учун бир ёшли эркак бузоқ, ҳар қирқта қорамол учун икки ёшли урғочи бузоқ закот қилиб берилади.

Масалан, қорамоллар сони 41 та бўлганда икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда шундай бузоқ қийматининг қирқдан бири берилади. 42 та бўлса, икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ ҳамда шундай бузоқ қийматининг қирқдан иккиси берилади ва ҳоказо.

Қўй-эчкиларнинг закоти

40 та қўй ёки эчкидан битта, 121 дан иккита, 201 тадан учта, 400 тадан тўртта, сўнг ҳар юзтадан битта қўй закот берилади.

Қўйларнинг сони қирқтага етганда нисобга етган бўлади ва улардан бир дона қўй закотга чиқарилади. Қўйларнинг умумий сони ўттиз тўққизта бўлса ҳам, закот фарз бўлмайди. Бунда закот бериш-бермасликни эгасининг ўзи билади. Бераман деса, беради, бермаса, гуноҳкор бўлмайди. 

Қирқтадан то бир юз ўн тўққизтагача бўлган қўйлардан бир дона қўй закотга берилади. Бир юз йигирматага етгандан сўнг то икки юзга етгунча иккита қўй берилаверади. Икки юздан ўтганидан кейин эса учта қўй берилади. 

Уч юздан ошгандан кейин эса ҳар юзтасидан битта қўй закотга чиқарилади. Бунда қўй боқишни кўпайтириш мақсадида улар қанча кўп бўлса, шунча оз закот олиш йўлга қўйилган.

Эчки ҳам қўй ҳисобида бўлишини унутмаслик керак.

Отнинг закоти

Қуйидаги отлардан закот олинмайди:

1. Миниладиган, ишлатиладиган ва ҳарбий хизматга тайёрланган отлар.

2. Ем бериб боқиладиган отлар.

Демак, тижорат учун боқиладиган от, хачир ва эшаклардан закот олинади.

Манба: Islom.uz

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ЗАКОТИ
24 Февраль, 2023 йил | 345