Қўйдан олинадиган Закот жадвали

 

Қўйнинг сони

Олинадиган Закот

1тадан 39гача

Закот йўқ

40тадан 120гача

Битта қўй

121тадан 200гача

Иккита қўй

201тадан 399гача

Учта қўй

400тадан 499гача

Тўртта қўй

500тадан 599гача

Бешта қўй

600тадан 699гача

Олтита қўй

 

ва ҳаказо ҳар юздан биттадан.

Шу ерда яна бир масалани баён қилиб ўтишга тўғри келади. Чорва ҳайвонларининг болаларидан Закот олинадими ёки йўқми?
Уламолар бу масалага турлича қарашган:
Ҳанафий мазҳаби бўйича агар ҳайвонлар фақат қўзи, улоқ, бузоқ ёки бўталоқдан иборат бўлса Закот олинмайди. Чунки, қирқта сут эмадиган қўзиси ёки бешта сут эмадиган бўталоғи бор одам бой ҳисобланмайди. Аммо, оналарнинг сони нисобга етган бўлса, болаларини ҳам уларга қўшиб санаб Закот олинади.
Чорва ҳайвонларидан Закот олишда бир сон билан иккитасининг орасида кўп сон қўйиш, мисол учун қўйда 40 тадан-битта, 120 тадан иккита Закот олиш ўша кичик болалари эътиборидан бўлган. Ҳанафий мазҳабининг бу қавли кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган.

Манба: Islom.uz

Қўйдан олинадиган Закот жадвали
27 Февраль, 2023 йил | 295