ЗАКОТНИНГ ФИҚҲИЙ ҲУКМЛАРИ

I. Закот берувчи учун лозим бўлган шартлар:

1. Мусулмон бўлиш.
2. Балоғатга етган бўлиш.
3. Оқил бўлиш.
4. Ҳур бўлиш.

II. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар:

1. Нисобгаетиши.
2. Тўлиқмулк бўлиши.
3. Феъланёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши.
4. Ҳожатиаслиядан ортиқча бўлиши.
5. Қарзданхоли бўлиши.
6. Бир йил тўлган бўлиши керак.

III. Закотнинг тўғри бўлиши шартлари:

1. Ният.
2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши.

1. Ният: Закотни адо этиш вақтида ёки уни ажратиш вақтида ният қилиш шартдир. Молнинг ҳаммасини садақа қилиб юборса, ният қилиш шарт эмас.

Закотнинг тўғри бўлиб, ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди.

2. Ҳақдорга мулк қилиб берилиши: Закот тўғри бўлиши учун ажратилган мол закот берувчи томонидан ҳақдорларга мулк қилиб берилиши керак. Фойдаланиб туришга берилган буюмлар закот бўлмайди, шунингдек, кишиларни таомлантириб, «мана шу менинг закотим» дейиш ҳам жоиз эмас. Лекин таом сотиб олиб, закот деб ният қилиб берса бўлади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, ақли заиф ёки ёш болага закот бериб бўлмайди.

«Садақа қилинди» дегани «бировга бир нарса мулк қилиб берилди» деганидир. «Фақирларгадир» деганда ҳам араб тили қоидасида уларга мулк қилиб бериш тушунилади.

"Мўминнинг нажоти" китобидан

ЗАКОТНИНГ ФИҚҲИЙ ҲУКМЛАРИ
1 Апрель, 2023 йил | 275