”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунё-ю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунё-ю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм Аллоҳнинг бир уйида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар (фаришталар) қаторида зикр қилади. Амали ортга сурган одамни насаби олдга сура олмайди”, дедилар” (Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Одамларга яхшилик қилиш имконияти бўла туриб яхшилик қилмаган кимсалар, Яхшиликлар (жаннат)дан йироқдадир…