Расулуллоҳга ўхшашга ҳаракат қил!

Суратингда ва сийратингда Пайғамбар алайҳиссаломга ўхшашга интил. Токи одамлар сени кўрганда қувонсин, кетганингда хафа бўлсин, суҳбатингни соғинсин, чеҳрангни эслаганда хурсанд бўлсин, амалинг яхшилик келтирсин, сукутинг сабоқ берсин, хулқинг Қуръон ва суннат бўлсин. Шундай инсон бўлгинки, қалбларни забт эт. Унутма қалблар Аллоҳга тегишлидир. Ёки уларда муҳаббат уйғотиб ғолиб бўласан (Аллоҳни розилигига эришасан) ёки уларни нафратлантириб лаънатга дучор бўласан (Аллоҳнинг ғазабига учрайсан).

Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

“Ҳикматлар хазинаси”дан

Расулуллоҳга ўхшашга ҳаракат қил!
2 Апрель, 2023 йил | 260