Аллоҳ таоло қайси бандасини яхши кў­ришини қандай билса бўлади?

 

Баъзилар Аллоҳ таоло бандани суйи­шини унга берилган бойлик билан ўл­чайди. Баъзилар эса Аллоҳ фақирлар­ни яхши кўради, шу боис уларнинг ҳисо­бини осон қилиш учун кам мол-мулк берган, дейишади.

Уламолар айтадилар: “Нима билан машғул қилиб қўйилгансиз? Шунга қа­раб Аллоҳ сизни яхши кўрадими, йўқ­ми – билиб олаверасиз. Агар одамлар учун фойдасиз ишлар билан овуниб юрган бўлсангиз, демак, Аллоҳдан узоқла­шибсиз. Аксинча, хайрли, савобли, икки оламда сиз ва бошқаларга фойдаси тегадиган ишларни қилиб юрган бўлсангиз, унда билингки, Аллоҳ сизни суюкли бандалари қаторига қўшибди.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

14 Апрель, 2023 йил | 283