Муаммо жасадимда эмас, қалбимда...

1. Бир неча соатлаб ишлашни жасадим кўтаради. Намозда туришга келганда энг кичик сураларни танлаб ўқийман. Муаммо жасадимда эмас, қалбимдадир.

2. Неча бора арзимаган нарсалар билан тунни тонга улаганман. Ўшанда таҳажжудга туришим, икки ракаът бўлса-да намоз ўқишим мумкин эди. Ҳа.. Муаммо, юракда.. Жасадда эмас..

3. Фарзандларни ўқишга ўз вақтида боришларига шунчалар ҳарисман-ки, улар 9 йил мобайнида ҳеч қачон мактабга ухлаб қолмадилар. Лекин уларни Бомдод намозига уйғотишда муваффақиятсизман. Ҳатто, гоҳо ўзим ҳам тура олмайман. Дунё ишларига барвақт туриб, ибодатим учун туролмаслигимни кўриб билдимки - Муаммо жасдда эмас, қалбда экан.

4. Дунё хабарларини, турли миш-мишларни билиш учун соатлаб ўтираман. Ярим соат ўтириб Қуръон ўқишга, зикр айтишга тоқатим бўлмайди. Муаммо асло жасадда эмас, юракда..

5. Ўқишдалик кезларим имтиҳонга таёргарлик қилиб, муваффақият билан ўтиш учун йўлда кетаётганини ҳам унутиб қўйгудек дарс таёрлардим. Аммо ҳақиқий имтиҳон учун бутун умрим ҳам қисқалик қилиб қолди. Муаммо қалбда азизлар, жасадда эмас..

6. Кекса оқсоқоллар таровеҳ тугагунга қадар 20 ракаът оёқларида тик туришади. Ёш бўлсамда 10 ракаътга ҳам чидамай чиқиб кетар эдим. Демак муаммо жасадда эмас, қалбда экан.

Аллоҳ тоқатдан ошиғига юкламас экан. Муаммоимиз қалбимизда экан.
Гуноҳлар, ҳаёт лаззатларига берилиш, ўлимни унутиш кабилар қалбимизни заиф қилиб, ўзимизни ҳалокатга етакламоқда.

16 Апрель, 2023 йил | 262