Ризқнинг торайиш сабаблари

Бир киши Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб ризқининг тор эканлигидан шикоят қилди.
Али разияллоҳу анҳу: Эҳтимол сен тўмтоқ қалам билан ёзарсан? -дедилар.
У: Йўқ, деди.
Али: Эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсан?-дедилар.
У: Йўқ, деди.
Али: Эҳтимол ўзингдан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрарсан?- дедилар.
У: Йўқ, деди.
Али: Эҳтимол бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсан? - дедилар.
У: Йўқ, деди.
Али: Эҳтимол ота-онангни ҳақига дуо қилмай қўйгандирсан? - дедилар.
У: Ҳа, деди.
Шунда Али разияллоҳу анҳу: Уларни эслаб тургин. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: "Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади" деганлар, дедилар.

Ҳар намоздан кейин икки дақиқани ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг.

Ризқнинг торайиш сабаблари
23 Апрель, 2023 йил | 250